Тез орада Урганч атрофида илк троллейбус йўналиши очилади

Тез орада Урганч атрофида илк троллейбус йўналиши очилади

Урганчдан Хивага республикадаги ягона шаҳарлараро троллейбус йўналиши ишга тушди. Энди корхона мутахассислари янги троллейбус йўналиши устида ишламоқда, у Урганч шаҳри атрофидаги ҳалқа йўл бўйлаб ўтади.

Кейинчалик яна иккита йўналишни ишга тушириш режалаштирилган. Улардан бири шаҳар орқали Қирқизак канали бўйлаб марказий кўчалардан биридан ўтади. Бу йўлда бирортаям бурилиш бўлмаган ўзига хос ноёб йўналишга айланади. Иккинчиси эса шаҳардаги иккита йирик бозор – буюм ва деҳқон бозорлари орасида ҳаракатланади, деб ёзади “Uzbekistan Today” нашри.  

– Бу йил корхонамиз зарарсиз фаолиятдан чиқди, – дея изоҳлайди ушбу воқеани “Хоразм троллейбус бошқармаси”нинг директори Руслан Рўзметов. – Шуни қайд этмоқчи эдимки, биз аввал бошидан йўл ҳақини оширишдан бош тортдик. Иккита шаҳар аҳолиси учун аниқ ҳаракат жадвалига эга ижтимоий транспортни сақлаб қолдик. Харажатлар ва реал йиғимлар орасидаги қарийб 30 фоизни ташкил этувчи фарқни мавжуд моддий-техника базасидан тижорат жиҳатдан самарали фойдаланиш ҳисобидан қоплаяпмиз. Паркда габаритли автобус ва автомобилларни ювиш хизматлари йўлга қўйилди. Бизнинг кичик станциялардан қувват олувчи корхоналар тармоғига хизмат кўрсатяпмиз. Ушбу фаолиятдан олаётган даромадимиз нафақат троллейбус ҳаракатини ташкил этиш учун кетаётган харажатларга, балки уни янада ривожлантиришга ҳам етяпти. Энди, корхона фаолиятининг самарали формуласи қўлимизда пайтида, янги йўналишлар устида ишласак ҳам бўлади.   

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.