Тошкентда Америка киноси фестивали ўтказилади
2014 йил 26-28 сентябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Кино саройида АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамкорлигида такшил этилган Еттинчи Америка киноси фестивали ўтказилади.
Элчихона матбуот хизмати берган маълумотга кўра, фестивалнинг бу йилги мавзуси “АҚШда улғайиш”га бағишланган. Намойиш этиладиган фильмлар Америкада улғайишни ўз ичига олувчи турли воқеаларни ҳамда америкача орзуга интилишлар ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек фильмларда умумий америка қадриятлари, анъаналари ва урф-одатлари акс этган. Ҳар бир фильмда Америка маданиятининг муҳим жиҳатлари намойиш этилади.
Фестиваль учун қуйидаги фильмлар танлаб олинган: “Stand by Me” (Мен билан қол) драмаси, “The Newsies” (Янгиликларни сотувчилар) мюзикли, “Breaking Away” (Олдинга кетиб) спорт фильми, «Peter Pan” (Питер Пен) анимацион фильми ва бошқалар. Фильмларнинг барчаси инглиз тилида ҳамда инглиз ёки рус тилларидаги субтитрлар билан намойиш этилади.
Шарҳлар