Декабрда “ZTE” компанияси Ўзбекистонда янги моделдаги телефонларни ишлаб чиқара бошлайди

Декабрда “ZTE” компанияси Ўзбекистонда янги моделдаги телефонларни ишлаб чиқара бошлайди

Хитойнинг “ZTE” компанияси шу йилнинг декабрида Ўзбекистонда 4-5 хил янги моделдаги телефонларни ишлаб чиқаришни бошламоқчи. Бу ҳақда “UZTE” компанияси бош директори Хао Вейга таяниб «Подробно» маълум қилди, деб ёзади “Daryo” нашри.

«Янги телефонлар “Пенгзҳонг Хингшенг” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси базасида Сирдарё вилоятидаги мавжуд линияда йиғила бошлайди. Барча телефонлар рақобатбардош хусусиятларга эга бўлиб, 200-300 доллар атрофидаги ўртача нарх сегментига мўлжалланади. Бугунги кунда линиянинг умумий қуввати йилига 150 мингта телефон ишлаб чиқаришга тенг бўлса, шуларнинг 40 фоизини янги моделлар ташкил этиши режалаштирилган», – дея таъкидлади Хао Вей.

Компания ишлаб чиқаришни кенгайтиришга 2 миллион доллар сафламоқчи. Бундан ташқари, ноябрь-декабрь ойларида Тошкентдаги «Флешка» мажмуасида фирма дўконини очиш кўзда тутилган, у ерда телефонлар ва уларга мўлжалланган фирма аксессуарлари сотилади.

Айни пайтда “UZTE” савдо белгиси остида тўрт хил моделдаги смартфонлар ишлаб чиқарилмоқда, булар Grand V808, Grand M, Grand Х Quad ва Grand Х II.
Эслатиб ўтамиз, корхона 2013 йил июлда очилган бўлиб, унинг смартфонлари ноябрь ойи охиридан Ўзбекистонда сотила бошлаган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.