5 ёшли Асқарнинг гурурт билан ўйини ёнғинга олиб келди
Ўтган ҳафта мобайнида республикада 250 та ёнғин ҳодисаси қайд этилди. Ёнғин натижасида 1 киши куйиш жароҳатини олган, яна 1 киши эса ёнғин оқибатларидан ҳалок бўлган, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида 5 ёшли Асқарнинг гурурт билан ўйини ёнғинга олиб келди. Оқибатда, олов молхонанинг 80 метр квадрат қурилиш конструкцияларини йўқ қилган. Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жабрланмаган.
Тошкент шаҳрида эса автоустахонада юз берган ёнғин натижасида “Матиз” русумли автомобиль ёниб кетган. Шунингдек оловдан автоустахонанинг 70 метр квадрат майдонига шикаст етган.
Улашиш:
Шарҳлар