Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро муносабатларда катта ўзгаришлар кутилмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро муносабатларда катта ўзгаришлар кутилмоқда

Душанбеда Тожикистоннинг ШҲТдаги раислиги якунлари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди, дея хабар беради “Азия плюс” АА. “ШҲТ доирасида ўтказилган тадбирлар Ўзбекистон делегацияси аъзолари томонидан ижобий баҳоланди…”- дейди Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Зафар Раҳимжонов.

Унинг қайд этишича, ШҲТ икки томонлама учрашувларни ўтказиш учун яхши майдончадир. “Делегациямиз Душанбе саммити доирасида учта икки томонлама учрашувни ўтказди. Давлатимиз раҳбари ва делегациямиз аъзоларига кўра, улар бу учрашувдан қониқиш ҳосил қилган”, – дейди ўзбекистонлик дипломат.

З.Раҳимжонов Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан икки томонлама учрашувини алоҳида қайд этди. “Республикамиз, шу жумладан, элчихонамизни ҳам ушбу учрашув билан кўп нарса боғлайди. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ривожида катта ўзгаришларни кутяпмиз”, – таъкидлайди Раҳимжонов. Шунингдек, у Тожикистон томонига ШҲТдаги раислиги даврида тадбирларни юқори даражада такшил этгани учун миннатдорчилик билдирди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.