Абдулазиз Комилов Нью-Йоркда АҚШ давлат котибининг ўринбосари билан учрашди

Абдулазиз Комилов Нью-Йоркда АҚШ давлат котибининг ўринбосари билан учрашди

Шу йилнинг 26 сентябр куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман билан учрашди, дея хабар беради ТИВнинг матбуот хизмати.

Учрашувда томонлар 2013 йил ноябрида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг тўртинчи раунди доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини кўриб чиқди ҳамда маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш юзасидан таклифларни муҳокама қилди.

Шунингдек суҳбатдошлар кун тартибининг бошқа масалалари, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.