«Ёнингдаман»… Юлдуз Усмонова билан

«Ёнингдаман»... Юлдуз Усмонова билан

26 сентябрдан бошлаб пойтахтдаги «Discovery» тармоғига қарашли барча дўконларда Юлдуз Усмонованинг янги клиплари ва энг яхши чиқишлари тўпланган «Ёнингдаман» диски сотувга чиқди, дея хабар беради хонанданинг расмий сайти.
 
“Шарқ эстрадасининг примадоннаси” сифатида танилган Юлдуз Усмонова ўзбек эстрада хонандаси, бастакор, қўшиқчи-шоира, продюсер сифатида ҳам таниқли. У Ўзбекистон халқ артисти, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист ҳисобланади.
 
Юлдуз Усмонованинг репертуаридан 600 дан ортиқ ўзбек, турк, уйғур, қозоқ, татар, рус, тожик, форс ва бошқа тиллардаги қўшиқлар ўрин олган. Таниқли хонанда шу кунга қадар 100 га яқин пластинка, CD ва DVD дискларни чиқарган. Унинг альбомлари Ўзбекистондан ташқари Германия, АҚШ, Англия, Туркия ва Голландияда ҳам чиқарилган. Хонанда чиқарган дискларнинг умумий тиражи 25 млн нусхадан ошди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.