Тошкент вокзалида “яшил коридор” ишга тушди

Тошкент вокзалида “яшил коридор” ишга тушди

Пойтахт вокзали хизматларидан фойдаланувчи сайёҳлар учун “яшил коридор” очилди. Бу ҳақда UZ24 нашри хабар беради.

Ушбу келишувга “Ўзбектуризм” МК ва “Ўзтемирйўлйўловчи” ОАЖ вакиллари ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича эришилган эди. томонлар марказий темир йўл вокзалида сайёҳларга хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Айни пайтда олдиндан берилган аризалар бўйича сайёҳларни кутиб олиш ва кузатиб қўйиш ишлари “яшил коридор” схемаси бўйича амалга оширилмоқда, бу барча зарур процедураларни тез ўтишга имкон яратяпти.

Айтиш жоизки, бу сервис даражаси, хизматлар сифатини сезиларли даражада ошириб, трансферларни оптималлаштирди. Мутахассислар бундай сервис мамлакат меҳмонларида фақат ёқимли таассуротлар қолдиришига ишончи комил.

Қайд этиб ўтамиз, «Яшил коридор» ўзи билан божхонада декларация қилиниши керак бўлган товарларни (катта миқдордаги валюта, қимматбаҳо тошлар, санъат объектлари ва ҳ.к.) олиб юрмайдиган йўловчилар учун мўлжалланган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.