Миллий авиакомпания юкларни ташиш қоидаларига ўзгаришлар киритди

Миллий авиакомпания юкларни ташиш қоидаларига ўзгаришлар киритди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК электр аппаратларини ташиш қийматидан фоизлар олиб қола бошлади.

Янги қоидаларга кўра, шу йилнинг 1 октябридан теле-, видео- ва радиоаппаратура белгиланган қиймати билан рўйхатга олинган багажда ташилади. Бунда йўловчидан олиб ўтилаётган багажнинг белгиланган қийматидан 10 фоизга тенг миқдорда қўшимча йиғим ундирилади, дея хабар беради “Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот хизмати.

Агар йўловчи юкни олиб ўтишга расмийлаштириш чоғида багажни юқорида кўрсатилган тоифада расмийлаштиришдан бош тортса, унда авиакомпания бундай багажнинг бутлиги учун жавоб бермайди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.