Ватанига экстрадиция қилинди

Ватанига экстрадиция қилинди

Россия Федерацияси жиноий жавобгарликка тортиш учун Шерзод Шоназаровни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширди. Бу ҳақда Россия ҳуқуқ ва суд ахбороти агентлиги хабар беради.  

Ушбу шахс ЎзР Жиноят кодексининг 135-моддасига мувофиқ жиноят содир этгани учун Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тўрт йилдан ортиқ вақт мобайнида қидирилаётган эди.

Москва прокуратурасининг маълумотларига кўра, Шоназаров 2007 йилда иш ва пул ваъда қилган ҳолда ўзининг уч нафар юртдошини Россияга олиб кетган. Бу ерга келгандан сўнг айбланувчи уларнинг паспортларини олиб қўйган ва иш ҳақини тўламасдан уларни қурилиш ишларида ишлатган.

2014 йил апрелда халқаро қидирувда бўлган Шоназаров РФ ИИВнинг Москва бўйича Бош бошқармаси ходимлари томонидан Жануби-Шарқий маъмурий округда қўлга олинди. Ҳибсга олинган ушбу фуқрога нисбатан экстрадиция текшируви ўтказилиб, материаллар Шоназаровни Ўзбекистонга топшириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш учун РФ Бош прокуратурасига юборилди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.