Ўзбекистонда илк бюджетли меҳмонхоналар тармоғи очилади

Ўзбекистонда илк бюджетли меҳмонхоналар тармоғи очилади

Ўзбекистонда Япониянинг “Toyoko-inn” бюджетли меҳмонхоналар тармоғини яратиш режалаштирилмоқда. Айни пайтда “Ўзбектуризм” Миллий компанияси томонидан бу борада музокаралар олиб бориляпти.

Ўзбекистон меҳмонхона секторига чет эл инвестицияларини жалб этиши зарур. Ҳозир республикада сайёҳлик мавсуми авжига чиққан пайтда чет эллик меҳмонлар туриши мумкин бўлган ҳамёнбоп ва сифатли меҳмонхоналар ва хостеллар тармоғи мавжуд эмас.

Шу муносабат билан хорижлик ҳамкорлар, хусусан, “Toyoko-inn” меҳмонхоналар тармоғи билан фаол маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.