Жиззахда янги асфальт заводи

Жиззахда янги асфальт заводи

Жиззах шаҳрида янги асфальт заводи ишга туширилади. Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлигининг расмий ахборот портали хабар қилади, деб ёзади “Дарё” нашри.

«Каршан идеал техно» хусусий корхонаси яқин кунлар ичида ўз фаолиятини бошлайди. Мазкур корхона йўл қурилишида ерга тўшаладиган шағал ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бўлиб, 8 нафар киши иш билан таъминланади.

Тадбиркор Олим Каршановнинг таъкидлашича, лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмга тенг бўлган бу корхонада асфальт ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади.

Фотосурат: jizzaxcity.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.