Миллиард долларлик шартномалар

Миллиард долларлик шартномалар

13-14 октябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган Халқаро Ўзбек пахта ярмаркаси доирасида республиканинг ташқи савдо компаниялари пахта бўйича бир миллиарддан ортиқ долларлик экспорт шартномаларини тузишни режалаштирмоқда, дея хабар беради “РИА Новости” Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидаги манбага таянган ҳолда.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, ярмарка савдоларида 2014 йилги ҳосилнинг 600 минг тоннаси форвард шартномалари шартларида савдога қўйилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон товар-хомашё биржасининг валюта майдончасида 50 минг тоннага яқин пахта толасини контрактлаш режалаштирилган.

Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати томонидан Пахта бўйича халқаро маслаҳатлашув қўмитаси (ICAC) кўмагида ташкил этилган халқаро ўзбек пахта ярмаркаси ўнинчи марта ўтказилмоқда.

Ярмарка ишида дунёнинг 40 та мамлакатидан 300 дан ортиқ компания қатнашиши режалаштирилган. Энг биринчи ярмарка 2005 йил октябрида ўтказилган эди. Бангладеш, Хитой, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон ва Россия компаниялари ва трейдерлари ўзбек пахтасининг асосий харидорлари ҳисобланади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.