Мафтуна Худоёрова “Шарқ яккакурашлари маликаси” номига сазовор бўлди

Мафтуна Худоёрова “Шарқ яккакурашлари маликаси” номига сазовор бўлди

“Туркистон” саройида спортчи қизлар ўртасида “Шарқ яккакурашлари маликаси – 2014” анъанавий кўрик-танлови бўлиб ўтди. 

Кўрик-танловда қизларнинг маънавий-маърифий, санъатга оид билим ва маҳорати, пазандалик санъати ҳамда кийиниш маданияти синовдан ўтказилди. 

Таэквондочи Мафтуна Худоёрова “Шарқ яккакурашлари маликаси” деган шарафли номга сазовор бўлди.

Ушу бўйича спорт устаси Камола Қурбонова иккинчи, дзюдо бўйича халқаро мусобақалар совриндори Амина Мамедова учинчи ўринни қўлга киритди.

Ўзбек жанг санъати усталари Мафтуна Туева ва Зарнигор Нуриллаева, пенчак силат бўйича мамлакатимиз чемпиони Зулфия Розиқова турли номинациялар бўйича ғолибликни эгаллади, дея хабар беради ЎзА. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.