Ярим кило тош босадиган олма

Ярим кило тош босадиган олма

Сурхондарёнинг Сангардак тоғлари ёнбағридаги боғлардан бирида оғирлиги ярим килодан ошувчи, эни-8,5 см, бўйи-10,5 см, умумий айланаси эса 38 сантиметрдан ортиқ бўлган олма етиштирилди, деб ёзади “Ўзбекистон овози” нашри.

“Бундан икки йил илгари адирликда 200 тупга яқин «Кримсон» нав­ли кўчат экиб, боғ яратгандик. Бу йил уларнинг ҳар биридан ўртача 100-150 кило мева олишни мўлжаллаб турибмиз”, – дейди боғбон Илҳом Ҳамроев.

“Сангардакдаги ғайриоддий, ял-ял товланувчи олмалар кафтингизга аранг сиғади. Ҳар бир шохдаги ғужжада ўртача 3-4, баъзиларида эса 7-8 тагача ана шундай мева бор. Тоғ бағридаги бу мўъжизадан ҳайратланмаслик мумкин эмас”, дея қайд этади газета.

Фотосурат: © uzbekistonovozi.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.