Тошкент ҳайвонот боғида оқ кенгуру дунёга келди

Тошкент ҳайвонот боғида оқ кенгуру дунёга келди

Тошкент ҳайвонот боғидаги Беннет оқ кенгурулари яна биттага кўпайди, дея хабар беради ҳайвонот боғининг матбуот хизмати.

Беннет кенгуруси кенгурулар оиласига мансуб тур бўлиб, Шарқий Австралия, шу жумладан Тасмания оролидаги мўътадил иқлимли ҳудудларда учрайди. Охирги ўттиз йил ичида ушбу ҳайвонлар популяцияси сезиларли даражада кўпайди.

Тошкент ҳайвонот боғида Беннет кенгурулари 20 йилдан ортиқ вақтдан буён яшаб ва кўпайиб келмоқда.

Айни пайтда кенг вольерда тўртта кенгуру яшамоқда, улардан бири оддий кулранг, қолганлари эса оқ рангда. Оиланинг янги аъзоси ҳам оқ рангда. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.