Тошкентда Зилзилалар симуляцияси мажмуи очилди

Тошкентда Зилзилалар симуляцияси мажмуи очилди

БМТТДнинг маъмури Хелен Кларк хоним ва Европа Комиссиясининг гуманитар ёрдам ва фуқаролик ҳимояси масалалари бўйича Бош Директорати (ECHO) вакиллари Тошкент Зилзилалар симуляцияси мажмуини очди, дея хабар беради Ўзбекистондаги БМТТДнинг матбуот хизмати.  

Тошкент Фуқаролик мудофааси институтида жойлашган Зилзилалар симуляцияси мажмуи аҳолининг табиий офатлар таҳдиди борасидаги хабардорлигини оширишга ёрдам беради, табиий офатлар юзага келганда юқори даражадаги тайёргарликни таъминлайди.

Мазкур мажмуа БМТТД, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлик ҳамкорлигида ҳамда Европа Комиссиясининг гуманитар ёрдам ва фуқаролик ҳимояси масалалари бўйича Бош Директоратининг молиявий кўмагида Марказий Осиёда DIPECHO VII табиий офатларга тайёрликни таъминлаш дастури доирасида ташкил этилди.

Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг сейсмик жиҳатдан фаол ҳудудида жойлашган. Вақти-вақти билан мамлакат ер ости силкинишларини ҳис қилиб туради. Бу ерда энг вайронали зилзила 1966 йил 26 апрелда Тошкентда содир бўлган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.