Академик Тўхтапўлат Рисқиев оламдан ўтди

Академик Тўхтапўлат Рисқиев оламдан ўтди

Шу муносабат билан ЎзА ҳукумат раҳбариятининг таъзияномасини эълон қилди.

Мамлакатимиз илм-фани оғир жудоликка учради. Физика, материалшунослик ва юқори температурали қуёш ускуналари соҳасидаги йирик олим, техника фанлари доктори, профессор, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Тўхтапўлат Рисқиев 70 ёшида вафот этди.

Т.Рисқиев 1944 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. 1970 йили Тошкент давлат университетини тугатиб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти аспирантурасида таҳсил олди. 1975 йилда номзодлик, 1993 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди. 

Жонкуяр ва фидойи олим физика-материалшунослик соҳасидаги долзарб масалаларни тадқиқ этиш, илм-фаннинг мазкур йўналишида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишига, Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш мажмуаларини ривожлантириш муаммоларини илмий тадқиқ этишга катта ҳисса қўшди.

Унинг физика ва материалшуносликнинг назарий ҳамда амалий масалаларига бағишлаб ёзган мақола ва рисолалари кенг жамоатчиликка яхши маълум.  

Йирик олим, давлат ва жамоат арбоби, меҳрибон устоз, камтарин инсон Тўхтапўлат Рисқиевнинг хотираси уни таниган ва билган инсонларнинг қалбида ҳамиша сақланиб қолади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.