Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим финалда КХДРга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим финалда КХДРга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Мьянмада давом этаётган U-19 ёшлар ўртасидаги ОЧ ярим финалида Ўзбекистон КХДР ёшларига йирик – 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё Чемпионатидаги юришини ярим финалда тўхтатди. Янгон шаҳрида Шимолий Корея ёшлар терма жамоасига қарши кечган учрашувда Ҳайдаров шогирдлари йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида 2 та тўп киритган шимолий кореялик ёшлар иккинчи бўлимда яна учта жавобсиз гол уриб йирик ҳисобдаги ғалабани нишонлади, дея хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.