Ўзбекистонда автойўлларни молиялаштириш ҳажми ошади

Ўзбекистонда автойўлларни молиялаштириш ҳажми ошади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси 2015 йилда автомобиль йўллари ва кўприклар қурилиши ва реконструкциясига 2,8 трлн.сўм ажратишни режалаштирмоқда, дея хабар беради “ЎзТАГ”.

Ушбу кўрсаткич 2014 йили режалаштирилганидан 35%га кўп. Келаси йили узунлиги 423 км ни ташкил этувчи халқаро ва давлат аҳамиятига эга автомобиль йўллари фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, давлат бюджетининг 2015 йилга мўлжалланган аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича сарф-харажатларининг ҳажми, шу жумладан қишлоқ жойларидаги йўлларни капитал ва жорий таъмирлашни амалга оширишга сарфланадиган харажатлар ЯИМга нисбатан 0,4% ҳажмда белгиланди.  

Тасдиқланган бюджет параметрларида кўзда тутилган молиялаштириш ишлари билан бир қаторда жойлардаги ижтимоий инфратузилмани ободонлаштириш ва ривожлантириш бўйича ишларни молиялаштиришга маҳаллий бюджетларга прогноздан ташқари тушадиган даромадлар йўналтирилади, – дея қайд этади “Ўзавтойўл” ДАКдаги манба.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.