Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилаётган мамлакатлар сони 51 тага етди

Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилаётган мамлакатлар сони 51 тага етди

Йил бошидан бошлаб экспорт ҳажми 332 миллион долларлик 322 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилди.

Бу ҳақда 21 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга оширишга бағишланган мажлисида сўз борди.

Маълумотларга кўра, 172,2 миллион долларлик товарларнинг 143 та янги турларини экспорт қилиш ўзлаштирилган. Ушбу даврда ўзбек экспортчилари ўз маҳсулотларини илк бор 51 та давлатга етказиб берган.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.