28 октябрь куни Тошкентда қор ёғиши мумкин

28 октябрь куни Тошкентда қор ёғиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази 25-28 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Унга кўра, республиканинг деярли барча вилоятлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, деб ёзади “Дарё” нашри.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳарорат 25 октябрда  кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 26-28 октябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даражагача пасаяди. 26 октябрь куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 25-26 октябрда ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 20-25 даража, 27 октябрь куни кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ, 28 октябрда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 27 октябрь куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 25-26 октябрда ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража, 27 октябрь куни кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ, 28 октябрда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 25-26 октябрда ёғингарчилик кутилмайди; 27-28 октябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. 27 октябрь куни кечга томон, 28 октябрда кечаси ва кундузи айрим жойларда қорга айланиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 25-26 октябрь куни кечаси ҳарорат 12-17 даража, кундузи 23-28 даража, 27 октябрда кечаси ва кундузи 12-17 даража, 28 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. 27 октябрь куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 25-27 октябрда ҳарорат кечаси 10-15 даража, 28 октябрда 3-8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи 25-26 октябрда 20-25 даража бўлади, 27-28 октябрда аста-секин 5-10 даражагача пасаяди. 25-26 октябрда ёғингарчилик кузатилмайди. 27-28 октябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 28 октябрь куни айрим жойларда қорга айланиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳарорат 25-26 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 27-28 октябрда кечаси 2-7 даражагача совуйди, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади. 25-26 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 27-28 октябрда вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.