Chevrolet Cobalt – рақобатбардош автомобиль

Chevrolet Cobalt – рақобатбардош автомобиль

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган “Chevrolet Cobalt” автомашинаси россиялик автоишқибозлар орасида оммабоп бўлиб бормоқда, деди “GeneraI Motors Russia” компаниясининг PR-директори Сергей Лепнухов Парижда бўлиб ўтган “Mondial de Automobile 2014” халқаро автосалонида.

«Ушбу синфдаги автомашина энг янги 6-босқичли узатиш коробкаси билан фарқ қилади, рақобатчи машиналарнинг ҳеч бири бундай қисмга эга эмас. Бу уни юқорироқ синфга яқинлаштиради ва бу борадаги таклифни эксклюзив таклифлар сирасига киритади», – қайд этади у.
 
«Ўзбекистонда йиғиладиган автомашиналарнинг сифат даражасини тилга олиш муҳим, улар “General Motors” компаниясининг АҚШ, Европа ва Осиё мамлакатлари ҳамда Россия Федерациясида жойлашган бошқа корхоналарида ишлаб чиқарилганларидан қолишмайди», — дея иқтибос келтиради “ZIV.ru” портали Лепнуховнинг сўзларидан. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.