Тошкентда ретро автомобиллар кўргазмаси ташкил этилди

Тошкентда ретро автомобиллар кўргазмаси ташкил этилди

22 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Сирғали автомобиль бозори яқинида Ўзбекистондаги ретро автомобиллар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада тахминан 1937 йилдан 1970 йилгача бўлган вақт оралиғида ишлаб чиқарилган автомобиллар намойиш этилди, дея хабар беради “Дарё” нашри.

Ретро автомобиллар орасида «Волга», «Победа», «Жигули», «Москвич» каби автомобиллар қаторида “Standard ва Buick” каби Англия ҳамда Америкада ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳам бор эди.

Кўргазма «УЗ автомобилчилар клуби» томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг аъзолари техника, хусусан автомобилга оид юқори билимга эга кишилар ҳисобланади. Кўргазмани ташкил этишдан мақсад эса Ўзбекистондаги автомобиль тарихи билан ёшларни таништириш, уларда автомобиль саноати ва муҳандислик ишларига қизиқиш уйғотиш, дейилади кўргазма пресс-релизида.

Шунингдек, ретро автомобиль эгаларининг бир жойда тўпланиши улар ўртасида ўзаро маслаҳатлашиш ва бир неча йиллик тарихга эга автомобилларни қандай таъмирлаш мумкинлиги ҳамда зарур эҳтиёт қисмларини топишда ёрдам беради.

Кўргазма ажойиб тарзда ташкилаштирилган ва унга қизиқувчилар сони ҳам кўп бўлди. «УЗ автомобилчилар клуби» эса бундай кўргазмаларни тез-тез ташкиллаштириб туриш истагида.

Фотосурат: ©Daryo.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.