Давлат солиқ қўмитасининг икки раҳбари ишдан ҳайдалди

Давлат солиқ қўмитасининг икки раҳбари ишдан ҳайдалди

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри солиқ органлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

20 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қатор қарорлар юзасидан жойларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги кўриб чиқилиб, муҳокама қилинган.

Шунингдек, йиғилишда жисмоний шахсларга 2014 йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларининг ҳудудлар кесимида ундирилишини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларнинг натижалари таҳлил қилиниб, ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилган.

«Муҳокама натижалари бўйича, фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги учун марказий аппарат тузилмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларидан 2 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва 31 нафарига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди», – дейилади қўмита хабарида.

Қўмита хабарида ишдан олинган солиқ хизмати раҳбарларининг исмлари ва иш жойлари, улар айнан қандай камчиликларга йўл қўйганликлари маълум қилинмаган, деб ёзади “Кун” нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.