Вертолёт ҳалокати Термиздаги немис авиабазаси бўйича музокараларни мураккаблаштирди

Вертолёт ҳалокати Термиздаги немис авиабазаси бўйича музокараларни мураккаблаштирди

Шу йил июль ойида Ўзбекистонда немис ҳарбий вертолётининг ҳалокатга учраши Ўзбекистонда Германия авиабазаси фаолиятини узайтириш имконини берувчи битимни тиклаш бўйича музокараларни мураккаблаштирди, дея хабар беради “Die Welt” нашри.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида немис ҳарбий-транспорт вертолёти Афғонистон билан чегарада,  Термиздаги авиабаза яқинида ҳалокатга учраганди. Ушбу воқеадан кейин Германия ҲҲК ўзининг  шундай вертолётлардан иборат флотини парвозлардан четлаштирди.

“Die Welt” тарқатган маълумотга кўра, Термиздаги ҳарбий базадан фойдаланиш бўйича битим ўтган йил декабрь ойидан кучга кирган бўлиб, ISAF нинг Афғонистондаги миссияси охиригача, яъни 2014 йил 31 октябрга қадар давом этади. Германия мудофаа вазирлиги битимни узайтириш тўғрисидаги музокаралар давом этаётганини таъкидлаб, Термиздаги база кейинги миссияни бошлаш учун январда ҳам керак бўлишини билдирди.

Бироқ айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар якуни қандай бўлиши номаълум. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.