Навоий вилоятида чўпонларга махсус қишки кийим-бош тарқатилди

Навоий вилоятида чўпонларга махсус қишки кийим-бош тарқатилди

Жорий йилнинг ўтган даврида Навоий вилоятида 90 минг 582 тоннадан зиёд гўшт, 256 минг 243 тонна сут тайёрланиб, тегишли тартибда жойларга етказиб берилди. 

Навоий вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси масъул ходими Қаноат Туменбаевнинг сўзларига кўра, жорий йилда Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота ва Хатирчи туманларига 262 бош наслли мол келтирилган. Тижорат банклари томонидан соҳага 2 миллиард 599 миллион сўм кредит ажратилган.

Шунингдек вилоят чорвадорлари 2014-2015 йилги қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида 680,7 минг тонна дағал хашак жамғарилган. 

“Чорвадорлар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ҳам доимий эътиборда. Яқинда чўпон-чўлиқларга махсус қишки кийим-бош топширилди. Оилавий пудратчиларнинг озиқ-овқат захирасини мустаҳкамлаш мақсадида уларга ун, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа зарур истеъмол моллари етказиб берилмоқда”, деб ёзади ЎзА. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.