Тошкент ва Душанбе икки томонлама муносабатларнинг истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент ва Душанбе икки томонлама муносабатларнинг истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Урганчда Тожикистон бош вазирининг ўринбосари Муродали Алимардон билан учрашув давомида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ҳамкорликдаги ташаббусларни ҳамда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.  

Бу ҳақда Тожикистон ташқи сиёсий идораси хабар беради, деб ёзади “12news” нашри.

Музокаралар 29 октябрь куни Урганчда якунланган “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” халқаро конференция доирасида бўлиб ўтди.

Қайд этиб ўтамиз, мазкур форум якунларига кўра, қуриётган Орол денгизини қутқариш учун халқаро донорлар 3 млрд. доллар миқдорида маблағ ажратди.

Шунингдек Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, Ўзбекистон ҳукумати ва давлат тузилмалари ва қатор халқаро ташкилотлар Орол фожиаси оқибатларига қарши курашга қаратилган 30 га яқин турли ҳужжатларни имзолади. Рустам Азимовнинг сўзларига кўра, ушбу маблағларнинг 1,9 млрд.доллари имтиёзли кредитларни, 1 млрд.га яқини эса техник кўмак грантлари ва маблағлари ташкил этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.