Тошкентда имом-хатиб жазога тортилди

Тошкентда имом-хатиб жазога тортилди

Тошкент шаҳар Яшнабод туман жиноят ишлари бўйича суди хайр-эҳсон учун берилган пул маблағларини ўзлаштириб олган маҳаллий масжидлардан бирининг имом-хатиби ва мутаваллисини жиноий жавобгарликка тортди, деб ёзади “12news”нашри.

Туман суди вакилларининг сўзларига кўра, ушбу шахслар 18 млн сўм миқдоридаги хайр-эҳсон маблағини ўзлаштириб олган.

Пул маблағларини ўзлаштирганлик фактини яшириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари диний ишлари бошқармасига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботда уларнинг миқдори камайтириб кўрсатилган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.