Рубль тушмоқда, доллар ва евро эса кўтариляпти

Рубль тушмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2014 йил 4 ноябрь куни бухгалтерлик ҳисоби, валюта амалиётлари бўйича статистика ва бошқа ҳисоботлар, шунингдек божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун чет эл валюталарининг сўмга нисбатан қуйидаги курсларини белгилади.

Бугун 1 рубль 56 сўм 91 тийинни ташкил қилди ёки 11 тийинга арзонлади. 1 АҚШ доллари 2388 сўм 25 тийин миқдорида қайд этилди ёки 4 сўм 27 тийинга қимматлади, 1 евро эса 6 сўм 20 тийинга кўтарилиб, 3042 сўм 15 тийинни ташкил этди.

Курслар, одатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг чет эл валютасини шу нархларда сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятларисиз белгиланди.

Айтиш жоизки, валюта “қора бозорида” ҳам доллар анча юқорига “сакраган”. Бу ерда у $1 учун 3250-3300 сўмни ташкил этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.