Иссиқ кийимларингизни чиқараверинг

Иссиқ кийимларингизни чиқараверинг

5-9 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Гидрометеорология марказининг сайти.

Марказ берган маълумотларга кўра, шу кунлари ёғинлар бўлиб ўтади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади (баъзи ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин). Ҳаво ҳарорати кечаси 1-3° совуқ, кундузи эса 3-8° илиқ бўлади. Шамол сониясига 15-20 метргача кучаяди. Тоғларда кучли қор ёғади, кўриш даражаси тушиб кетади.

Республиканинг тоғолди туманларида сел келиши хавфи мавжуд.  

Эртага пойтахтда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбий сониясига 5-10 метрни ташкил этади, у сониясига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ҳарорат 8-10° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади. 6-7 ноябрь кунлари эса Тошкентда об-ҳаво сезиларли даражада совийди: ҳарорат кечаси +2+4 даражани, кундузи +5+7 даражани ташкил этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.