Ўзбекистон таълимни ривожлантиришга грант олди

Ўзбекистон таълимни ривожлантиришга грант олди

Ўзбекистон ҳукумати “Таълим бўйича глобал ҳамкорлик” (ТБГҲ) Халқаро ташкилотидан деярли $49,9 млн.лик грант олди, дея хабар беради ЎзТАГ.

Жорий ҳафтада ажратилган маблағлар грант маъмури бўлган Жаҳон банки ва ТБГҲнинг Ўзбекистондаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ЮНИСЕФ билан биргаликда тақсимланади. Маълумотларга кўра, грант маблағлари мактабгача таълим ва ўрта таълим муассасалари учун жиҳозлар ва ускуналар харид қилиш, махсус таълимга муҳтож болаларга таълим бериш, дидактик ходимлар малакасини ошириш ишларига йўналтирилади.

Маълумот ўрнида, ТБГҲ 2002 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот ҳисобланади. Унинг мақсади дунёнинг турли бурчакларидаги болаларни сифатли таълим олишга жалб қилишдан иборат.

Ташкилот фаолияти ривожланган саккизта давлат ва қатор халқаро ташкилотлар томонидан молиялаштирилади. Ҳозирда ташкилотга 80 та мамлакат аъзо бўлиб, унинг бош идораси Вашингтонда жойлашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.