Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди

Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК билан ҳамкорликда пойтахтдаги Меҳрибонлик уйларининг 50 нафар  тарбияланувчиси учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этди.

Мазкур саёҳат ўқувчи-ёшларни Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида уюштирилди, дея хабар беради “Халқ сўзи” нашри.

Тадбир давомида болажонлар кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлди.

Қайд этиб ўтамиз, фонд ташаббуси билан йил бошидан буён кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандлари ҳамда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг Бухоро, Хива, Марғилон, Шаҳрисабз сингари қатор тарихий шаҳарларга саёҳати ташкил этилиб, улар юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.