Ўзбекистон Душанбеда сув муаммоларини муҳокама қилишда қатнашади

Ўзбекистон Душанбеда сув муаммоларини муҳокама қилишда қатнашади

2014 йил 11-12 ноябрь кунлари Душанбе шаҳрида “Музликлар эришининг Марказий Осиёдаги миллий ва трансчегаравий сув ресурсларининг ҳолатига таъсири” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтади.

Ушбу икки кунлик тадбир БМТнинг Марказий Осиё учун Превентив Дипломатия бўйича Минтақавий Маркази, Оролни қутқариш Халқаро фондининг Ижрочи қўмитаси, ЮНЕСКОнинг Минтақавий Офиси, Жаҳон банки билан ҳамкорликда АҚШ ҳукумати кўмагида ташкил этилмоқда, дея хабар беради “12news” нашри.

Семинар доирасида 2013 йилги семинар натижалари бўйича қабул қилинган тавсияларни амалга оширишнинг бориши муҳокама қилинади, шунингдек иқлим ўзгаришига мослашиш, табиий офатлар хавфини камайтириш, илмий-техникавий ҳамкорликни кучайтириш ҳамда таълим ва жамоатчилик билан ишлаш борасидаги ўзаро алоқалар соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни кучайтириш йўллари тўғрисида ўзаро фикр алмашилади.

Семинар ишида Марказий Осиё давлатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) ва Афғонистоннинг тегишли идоралари, БМТ тузилмалари ва турли минтақавий ташкилотлар  вакиллари ҳамда халқаро экспертлар қатнашади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.