Ўзбекистонда наркогуруҳ қўлга олинди

Ўзбекистонда наркогуруҳ қўлга олинди

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари гиёҳванд моддаларни ноқонуний тарқатиш ва уларнинг контрабандаси билан шуғулланган 18 кишидан иборат жиноий гуруҳ фаолиятини фош этди, дея хабар беради “РИА Новости”.

Жиноят иши шу ҳафтада суд органларига берилди. Тергов жараёнида мазкур наркогуруҳ фаолияти билан боғлиқ 11 та эпизод аниқланди.

Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудидан “шимолий йўналиш” деб номланувчи гиёҳванд моддалар трафиги ўтади. Ҳар йили ушбу “йўналиш” орқали 100 тоннагача кучли таъсир кўрсатувчи гиёҳванд моддалар Россия ва Европа мамлакатларига олиб ўтилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.