“Matiz” автомобили Россияда энг оммабоп аёллар машинаси сифатида тан олинди

“Matiz” автомобили Россияда энг оммабоп аёллар машинаси сифатида тан олинди

“Йил автомобиллари рейтинги” тадқиқот лойиҳасининг якунлари бўйича “Matiz” автомобили “Энг оммабоп аёллар автомобили” номинациясида ғолиб чиқди.

Сўровда қатнашганлар 2014 йилнинг энг қулай, энг эркакларбоп, энг аёлларбоп ва оилавий автомобилларини аниқлашга ёрдам берди. Респондентлар уларни Россия бозорида тақдим этилган 452 та автомобиль модели орасидан танлашларига тўғри келди.

“Энг оммабоп аёллар автомобили” номинациясида “Uz-Daewoo” компаниясининг “Matiz” автомобили сўзсиз ғолиб деб тан олинди. Ундан кейинги ўринларни “Audi A3/S3” ва “Opel Corsa” автомобиллари банд этди, деб ёзади “UzDaily” нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.