2015 йилда Ўзбекистонда 987,5 мингта иш ўрни яратилади

2015 йилда Ўзбекистонда 987

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси доирасида сенаторлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини ҳам кўриб чиқиб, маъқуллади. 

Дастурни рўёбга чиқариш доирасида 2015 йилда мамлакатимизда 987,5 мингта иш ўрни, шу жумладан, саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ишламаётган корхоналарни қайта тиклашнинг мақсадли дастурларига мувофиқ 261,6 мингта иш ўрни ташкил этиш, шунингдек, кичик корхоналар ва микрофирмаларда, якка тадбиркорлик ва касаначилик соҳасида, фермер ва деҳқон хўжаликларида 725,9 минг нафар одамнинг бандлигини таъминлаш назарда тутилмоқда. Мамлакатнинг олис туманларида иш ўринлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади. 

2015 йилда Дастур параметрларига мувофиқ ташкил этиладиган янги иш ўринларига, шунингдек, мавжуд бўш ва захира қилинадиган иш ўринларига касб-ҳунар коллежларининг 487,7 минг нафар битирувчисини ишга жойлаштириш мўлжалланган.

Шунингдек, 2015 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тасдиқланган параметрлари сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида унинг республика туманлари ва шаҳарлари, иқтисодиёт тармоқлари ва корхоналар кесимида рўёбга чиқарилишининг мунтазам ва тизимли мониторинги ҳам ташкил этилади, дея хабар беради ЎзА.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.