Энди пенсия ва нафақалар миқдори ҳақидаги маълумотномага онлайн буюртма бериш мумкин

Энди пенсия ва нафақалар миқдори ҳақидаги маълумотномага онлайн буюртма бериш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги хизмат турини таклиф этмоқда.

Яқинда порталда Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан «Нафақа ва ёрдам пули миқдори ҳақида маълумотнома олиш учун электрон ариза юбориш» янги хизмати йўлга қўйилди.

Фуқаролар бундай маълумотномани олишлари учун онлайн аризани тўлдиришлари ва Ягона портал орқали бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига юборишлари кифоя. Ариза кўриб чиқилгач, фуқаролар тайёр маълумотномани олишлари учун 10 иш куни мобайнида Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ёҳуд қонуний вакилнинг вакиллигини тасдиқловчи ҳужжат)ларини кўрсатган ҳолда мурожаат этишлари мумкин.

Ушбу хизматдан Ягона порталда рўйхатдан ўтган нафақа ва ёрдам пулини олувчи фуқаролар, шунингдек уларнинг қонуний вакиллари фойдаланишлари мумкин, дея хабар беради Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.