Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

2014 йил 24-25 ноябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Борибай Жексембин маълум қилди, деб ёзади “UzDaily”.

“Казинформ” агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон элчиси Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга расмий ташрифи, шубҳасиз, давлатлараро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қўшимча импульс беришини айтган.

«Ташриф давомида икки қардош давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий масалаларнинг кенг кўламини муҳокама қилади», – дея қайд этади Борибай Жексембин.

Ташриф доирасида қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ҳам режалаштирилган бўлиб, улар Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбаевнинг 2013 йил июнида Тошкентга қилган расмий ташрифи чоғида ҳамда турли даражадаги иккала мамлакат расмий вакилларининг охирги учрашувларида  эришилган келишувлари натижаси ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.