Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ишдан бўшатилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ишдан бўшатилди

Нодир Жумаев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимидан бўшатилди, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВнинг сайти.
 
Н. Жумаев ушбу лавозимда 2012 йил июль ойидан буён фаолият кўрсатиб келаётган эди. Ундан олдин эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ректори лавозимида ишлаган.
 
Бўшаб қолган лавозимга кимни тайинлаш режалаштирилганини билишга бўлган уринишлар ҳеч қандай натижа бермади.    
 
Ўзбекистон ТИВ ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизматлари ҳозирча ҳеч қандай маълумотга эга эмас.
 
Бу яқин орада маълум бўлади, дея қайд этади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.