Камчаткадан Антарктикагача кучли ер ости силкинишлари кузатилди

Камчаткадан Антарктикагача кучли ер ости силкинишлари кузатилди

Ҳаммаси душанба куни кечқурун Москва вақти билан соат тахминан 19:52 да Антарктика сувларида 6 балли зилзила содир бўлишидан бошланди. Зилзила жадаллиги бўйича вайронали сифатида баҳоланди.

Тахминан шу пайтларда Камчатка соҳилларида ҳам 4,3 магнитудали ер ости силкинишлари кузатилди. Москва вақти билан соат 05:48 да Тувада 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Астана вақти билан соат 06:37 да эса қозоғистонлик олимлар Тожикистонда 5,7 магнитудали силкинишларни қайд этди.

Бугун тунда зилзила Грецияда ҳам содир бўлди. 5,3 магнитудали ер ости силкинишлари пойтахтнинг марказий қисми бўлган Аттикада сезилди. Ниҳоят, 5,6 магнитудали зилзила Суматра қирғоқларида қайд этилди, дея хабар беради NTV.ru.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.