Швейцария президенти Ўзбекистонга келади

Швейцария президенти Ўзбекистонга келади

21 ноябрь куни Швейцария Конфедерацияси президенти, мамлакат ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Дидье Буркхальтер Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашув ўрин олган. Музокаралар давомида Ўзбекистон-Швейцария муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, ЕХҲТ доирасида ўзаро ҳамкорлик масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.