Сейсмология институти изоҳ беришдан бош тортди

Сейсмология институти изоҳ беришдан бош тортди

Кеча, 19 ноябрь куни , Anhor.uz таҳририяти сайёра бўйлаб зилзилалар тўлқини кузатилгани ҳақида хабар берганди. Мухбиримиз бундай камдан-кам учрайдиган ер ости силкинишлари нима билан боғлиқлигини ва бу Ўзбекистон ҳудудидаги сейсмик фаолликда қандай акс этишини билишга қарор қилди.  

Ушбу ҳолатга изоҳ беришларини сўраб мухбиримиз Ўзбекистон сейсмология институти ходимларига мурожаат қилди.
 
Бироқ мутахассислардан илмий изоҳ олишга бўлган уриниш муваффақиятсизлик билан якунланди. Қабул бўлимининг ходимаси ушбу масала юзасидан мутахассисга қайта қўнғироқ қилишимизни сўради, бироқ мутахассис саволни эшитиши билан телефон гўшагини қўйди ва уни бошқа кўтармади.

Қабул бўлимига такрор қўнғироқ қилганимизда ходима бошқа бу масалада безовта қилмасликларимизни сўради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.