Рустам Азимов Туркманистон президенти билан учрашди

Рустам Азимов Туркманистон президенти билан учрашди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов МДҲга аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг саммитида қатнашиш учун Ашхободга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилди. Бу ҳақда Туркманистон миллий ахборот агентлиги хабар беради.  

Суҳбат чоғида икки томонлама ўзаро алоқалар мавзусига тўхталар экан, Бердимуҳамедов ва Азимов Туркманистон-Ўзбекистоннинг узоқ муддатли шериклик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларига оид қатор масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашди, кўп режали ҳамкорликни янада кучайтириш кераклиги фикрида якдил бўлишди.

Суҳбат якунида иккала томон ҳам МДҲ саммити доирасидаги ушбу учрашув Туркманистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигини янада оптималлаштириш йўлидаги муҳим босқич экани ҳамда минтақадаги ишонч ва ўзаро англашув муҳитини мустаҳкамлашга қўшилган сезиларли ҳисса эканига ишонч билдирди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.