Ислом Каримов: «Украинадаги урушда ғолиблар бўлмайди»

Ислом Каримов: «Украинадаги урушда ғолиблар бўлмайди»

Украинадаги урушда ғолиблар бўлмайди, ушбу низони фақат музокаралар йўли билан ҳал этиш керак. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов Швейцария Конфедерацияси Президенти, ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Дидье Буркхальтер билан учрашув давомида билдирди, дея хабар беради “12news” нашри.

«2008 йили Бухарестда бўлиб ўтган НАТО саммитида Ўзбекистон афғон муаммосини фақат ҳарбий йўл билан ҳал этишнинг иложи йўқлигини билдирган эди. Позициямиз тўғри эканини вақтнинг ўзи кўрсатди. Шу боис Украинадаги низони фақат музокаралар йўли билан ҳал этиш лозим», — дея қайд этади Ислом Каримов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.