Ўзбекистон Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини 56 фоизга оширди

Ўзбекистон Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини 56 фоизга оширди

2014 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Хитойга умумий қиймати 116 миллион долларга тенг бўлган 360 миллион кубометр газ экспорт қилди, дея хабар беради “Даракчи” нашри  “Podrobno.uz”га таянган ҳолда.

«Интерфакс» агентлигининг Хитой божхона идораси маълумотларига асосланиб ёзишича, бу Марказий Осиёдан Хитойга етказиб берилган жами газнинг 13 фоизини ташкил этади ва йиллик ҳисобда барқарор ўсиш суръати 56,52 фоизга тенг бўлиб турибди.

Туркманистон Хитой бозорига газ етказиб бериш бўйича Марказий Осиёда етакчи мамлакат бўлиб қолмоқда – 2014 сентябрида мамлакат Хитойга қиймати 848 миллион долларга тенг 2,38 миллиард кубометр газ етказиб берган. Маълумот учун, 2013 йилда Туркманистон Хитойга 24,78 миллиард кубометр газ етказиб берганди.

2013 йил июлидан бошлаб Хитойга газ етказиб беришни йўлга қўйган Қозоғистон эса 2014 йил сентябрида 30 миллион кубометр газ сотган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврида Хитойга етказиб берилган газ ҳажмидан 10 миллион кубометрга кўпроқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.