«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Европага рейслар учун янги йил чегирмаларини жорий қилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Европага рейслар учун янги йил чегирмаларини жорий қилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Европа йўналишидаги рейслар учун махсус янги йил тарифларини белгилади. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтига таянган ҳолда “Дарё” хабар беради.

Реклама акцияси доирасида 2014 йил 27 ноябрдан 2015 йил 31 январгача бўлган даврда Тошкентдан Париж, Лондон, Милан, Рим ва Франкфурт шаҳарларига парвоз қиладиган рейсларда иккинчи синф чипталарини махсус арзонлаштирилган нархларда харид қилиш мумкин.

Шунингдек, юқорида санаб ўтилган шаҳарлардан Тошкентга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси самолётларида учиш учун ҳам чегирмалар белгиланган. Махсус тариф бўйича сотиладиган ўринлар сони чегаралангани маълум қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.