Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси футбол бўйича ЖЧда қатнашади

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси футбол бўйича ЖЧда қатнашади

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 30 ноябрь куни Мексикада старт оладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ногирон-ампутантлар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони саналади ва терма жамоа Мексикадаги Жаҳон чемпионатида ўз унвонини ҳимоя қилади, дея хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.

Ўзбекистон терма жамоаси қуръага кўра жаҳон чемпионати «А» гуруҳида Бразилия, Ирландия ва Украина терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Терма жамоа Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини 30 ноябрь куни Украина терма жамоасига қарши ўтказса, 1 декабрь Ирландия, 2 декабрь куни эса Бразилияга қарши баҳс олиб боради.

Маълумот ўрнида, 30 ноябрь – 8 декабрь кунлари Мексиканинг Кулиакан шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида жами 22 та терма жамоа иштирок этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.