Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида кўприк қурилиши муносабати билан Абдулла Қодирий кўчаси ёпилмоқда

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида кўприк қурилиши муносабати билан Абдулла Қодирий кўчаси ёпилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати Шайхонтоҳур тумани Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасида олиб борилаётган йўл ўтказиш  кўприги қурилиши муносабати билан Абдулла Қодирий кўчасидан чиқиш ва шу кўчага кириш қисми  ёпилиши ҳақида хабар беради.

Мазкур қарор Тошкент шаҳар ҳокимининг мазкур  кўприк қурилиши муносабати билан ўтказилган йиғилишида қабул қилинган.  

Шу муносабат билан ҳокимият вақтинча ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.