Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида банк сирлари бўлмайди

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида банк сирлари бўлмайди

2014 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон ва Венгрия Будапештда икки томонлама солиққа тортилишлардан қочиш ҳамда даромад ва капитал солиқларни тўлашдан бош тортилишининг олдини олиш тўғрисидаги битимга тузатишлар ҳақидаги баённомани имзолади, дея хабар беради “UzDaily” нашри.  

Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ботир Парпиев ва Венгрия Ташқи ишлар  ва ташқи савдо вазирлигининг давлат котиби Ласло Сабо имзолади.  

Баённомага кўра, томонлардан бирининг талаби бўйича ўзаро ахборот алмашиш банди киритилди. Хусусан, томонлар банк сири ҳисобланувчи маълумотларни ошкор этишлари керак бўлади.

Мазкур баённома Иқтисодий ҳмкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартларга асосланади ва қатор талабларга жавоб бериши керак бўлган махсус сўровни бериш заруратини кўзда тутади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 24 ноябрь куни худди шундай баённома Швейцария билан тасдиқланган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.